bg
background
bg
OLYMPUS DIGITAL CAMERA
LIKOPEN
Likopen
80 000 сўм so'm

LIKOPEN

ТОМАТ ПЎСТИНИНГ ЭКСТРАКТИДАН КОСМЕТИК ЁҒ

 

ТАРКИБИ

Табиий ўсимлик компоненти –  ликопен моддаси

МАНБА

Томат пўсти.

ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ

Мазкур препарат таркибида кучли антиоксидант хусусиятига эга бўлган ликопен моддаси мавжуд бўлиб, томат пўстининг ёғли экстракти асосида тайёрланган. Бу каротиноид тери тўқималарига таъсир қилувчи ва тери соғлиғи билан боғлиқ кўпгина касалликларни патогенези асосида ётувчи оксидатив стресс профилактикасида фойдали ҳисобланади.

LIKOPEN – оксидатив стресс таъсирида бўладиган тери тўқималаридаги оксидланиш жараёнларининг интенсивлигини камайтиради. Бу эса тери тўқималаридаги оқсилларнинг одатий тузилмаларини сақлаб қолиш имконини беради, тери тўқималари ДНКсини зарарланишдан ҳимоя қилади, юз терисига ижобий таъсир қилади, яъни озиқлантиради ва ёшартиради, айниқса  қуруқ, ажинли ва доғли юз териларига тегишли.

ИШЛАБ ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ

50мл тўқ рангли флакон

ФОЙДАЛАНИШ УЧУН ТАВСИЯЛАР

  • тери қариши жараёнини секинлаштириш ва тери ёшлигини қўллаб қувватлаш;
  • тери тузилишини яхшилаш ва унинг коллаген ишлаб чиқариш қобилиятини рағбатлантириш;
  • терининг эрта қаришига олиб келувчи бўш радикалларнинг терига салбий таъсирини блокировка қилиш;
  • теридаги (ҳомиладорлик ва қуёш нури таъсиридаги) доғларда;
  • соч илдизлари пиёзининг озиқланишини яхшилаш, кучли ва соғлом соч ўсиши учун зарур бўлган биологик фаол моддалар билан таъминотини яхшилаш.

ҚЎЛЛАШ УСУЛЛАРИ

Юз ва қўл терисига

Юз олдин ювилсин. Кунига 2 маҳал, эрталаб ва кечаси, юпқа қилиб, кўрсаткич бармоғи учи билан, юз ва кўз атрофи терисига яхшилаб шимилгунча суртилсин.

Бош териси ва сочлар:

Бош терисига бир хилда суртинг ва юмшоқ массаж ҳаракатлар билан юза бўйлаб тарқатилсин. Сўнгра, полиэтилэн қалпоқ кийилсин, бошингизни сочиқ билан ўраб олинг. 30-40 минут давомида ушлаб туринг, кейин эса юмшоқ таъсир қилувчи шампун билан ювиб ташланг.

Сочларнинг ҳолатини яхшилаш учун эса кичик миқдордаги экстрактни илиқ сув билан аралаштиринг ва сочнинг узунлиги бўйлаб суринг ва 5-7 дақиқага қолдиринг.

Экстрактни ҳафтасига 1-2 марта қўлланг. Фаол моддаларнинг тери ва сочда йиғилишига қараб экстрактнинг таъсири аста-секин намоён бўлади. 10-12 та амалиётдан кейин бир ойга танаффус қилинг.

Ёғли экстрактни бироз қиздириб ишлатиш тавсия этилади. Ишлатишдан олдин флаконни бир неча марта силкитинг.

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

Компонентларга шахсий чидамсизлик.

МУҲИМ КЎРСАТМАЛАР

Дори воситаси эмас!

САҚЛАШ ШАРТЛАРИ

Қоронғи жойда 20С ошмаган ҳароратда сақлансин. Қуёш нурларидан ҳимоя қилинг. Қопқоғи очилгандан кейин 3 ойдан ортиқ фойдаланилмасин ва музлатгичда сақлансин.

СОТИШ ТАРТИБИ

Рецептсиз сотилади.