bg
background
bg
OLYMPUS DIGITAL CAMERA
VIVAYUGA
Vivayuga
88 000 сўм so'm

VIVAYUGA

ЮЗ ТЕРИСИ ГИДРАТАЦИЯСИ УЧУН ДЕКОРАТИВ БАЛЬЗАМ

 

ТАРКИБИ

Табиий ўсимлик компоненти – фитоэкдистероидлар.

МАНБА

Левзея (rhaponticum), живучка (ajuga)  оиласига мансуб ўсимликлар.

ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ

Мазкур бальзам таркибига кирувчи фитоэкдистероидлар маҳаллий қўлланилганда терида намликни сақлашга жавобгар бўлган аквопоринлардаги оқсилларни рағбатлантириш қобилияти аниқланган. Аквапоринлар, ёки “сув каналлари”, танлаб сув молекулаларини ўтказади, тўқимага сувни киришига ва чиқиб кетишига имкон беради. Бундан ташқари, VIVAYUGA бальзами оқсилларни синтезлашни тезлаштиради ва асосан турининг тўсиғи вазифасини бажарувчи эпидермиснинг зарарланган тўқималарини тезкор қайта тикланишига ижобий таъсир қилади.

Шунинг учун, ўсимликларнинг сувли экстрактидан олинган VIVAYUGA бальзами қуёш нурларининг узоқ муддатли таъсири, терига интенсив таъсир ўтказилганда, ёш катталашганда терининг намликни йўқотилиши профилактикаси мақсадида қўлланилиши мумкин. Бундан ташқари, VIVAYUGA яраларнинг, жароҳат ва куйиш изларининг шифо топиши жараёнини тезлаштириш учун қўшимча восита сифатида фойдаланилиши мумкин.

Кўпинча, аёлларни “ғоз панжалари” деб номланувчи ажинлар ташвишга солади. Улардан буткул халос бўлиш ёки уларни сезилмас даражага олиб келиш мумкин, бунинг учун ҳар оқшом VIVAYUGA бальзамидан уни бармоқ учи билан юпқа қилиб кўз атрофига суртиш орқали фойдаланиш керак.

Тери ташқи қобиғининг турли патологик ҳолатларида тўқималардаги бузилган модда алмашувини VIVAYUGA тўғрилайди ва уларнинг қайта тикланишига ёрдам беради.

ИШЛАБ ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ

50мл тўқ рангли флакон

ФОЙДАЛАНИШ УЧУН ТАВСИЯЛАР

Қуйидаги ҳолатларда фойдаланиш тавсия этилади:

  • терида намликнинг жадал камайиши;
  • терининг етарли намланмаганида, айниқса кўз атрофида;
  • “ғоз панжалари” деб аталувчи ажинларнинг пайдо бўлганида;
  • юз терисининг таранглиги камайганда;
  • аквапорин – оқсилларининг синтези жараёни бузилганда;
  • қуёш нурларининг узоқ таъсири;
  • эпидермис тўқималарининг шикастланиши;
  • ёш катталашгани сари терида ўзгаришлар бўлаётганда;
  • юз терисининг тўқималарида модда алмашинуви бузилганда.

ҚЎЛЛАШ УСУЛЛАРИ

Юз олдин ювилсин. Кунига 2 маҳал, эрталаб ва кечаси, юпқа қилиб, кўрсаткич бармоғи учи билан, юз ва кўз атрофи терисига яхшилаб шимилгунча суртилсин.

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

Компонентларга шахсий чидамсизлик.

МУҲИМ КЎРСАТМАЛАР

Дори воситаси эмас!

САҚЛАШ ШАРТЛАРИ

Қоронғи жойда 20С ошмаган ҳароратда сақлансин. Қуёш нурларидан ҳимоя қилинг. Қопқоғи очилгандан кейин 3 ойдан ортиқ фойдаланилмасин ва музлатгичда сақлансин.

СОТИШ ТАРТИБИ

Рецептсиз сотилади.